Америкалик мактаб ўқувчиси Super Mario Bros ўйинининг ўтиш тезлиги бўйича янги жаҳон рекордини қайд этганлиги акс эттирилган видеони тармоқларга юклади. Маликани қутқариб, ўйинни якунлаши учун унга бор-йўғи 4 дақиқа, 57 сония ва 260 миллисекунд етарли бўлди.

Фойдаланувчи Darbian томонидан 13 апрель куни YouTube каналига жойлаштирилган ролик беш кун ичида 1,9 миллион марта томоша қилинди.

BGR порталининг маълумотларига кўра, Super Mario Bros ўйинининг ўтиш тезлиги бўйича аввалги рекорд ҳам айнан Darbian томонидан амалга оширилган ва у 4 дақиқа, 57 сонияни и 427 миллисекундни ўз ичига олган.

Шундай қилиб, рекордлар орасидаги фарқ бор-йўғи 167 миллисекундни ташкил этади.

Super Mario Bros. — бу 1985 йилда Nintendo компанияси томонидан ишга туширилган. У тарихда энг кўп сотилган ўйин сифатида “Гиннес рекордлари китоби”га киритилган. 2005 йилда Super Mario Bros. IGN сайти томонидан “барча даврнинг энг яхши ўйини”, дея эътироф этилган. Ўйиннинг бош қаҳрамони бўлган чилангар Марио эса энг машҳур ўйлаб топилган персонажлардан бири бўлиб, Nintendo компаниясининг рамзига айланди.