2016 йилнинг 18 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Эрон Ислом Республикаси фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳман Оғорозий Дўрмоний билан учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот чоғида Эроннинг ШҲТда кузатувчи давлат мақомига эгалиги нуқтаи назаридан Ўзбекистоннинг ташкилотдаги жорий раислиги кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.