Тошкент молия институтига янги ректор тайинланди

Ўзбекистон 18 Апрель 2016 1341

Иқтисод фанлари доктори, профессор Баходир Бегалов Тошкент молия институтининг ректори этиб тайинланган. У шу йилнинг 7 апрелидан янги вазифасига киришган. Бу ҳақда институт матбуот хизмати маълум қилган.

Баходир Бегалов Абдусаломович 1968 йилда Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида туғилган. Олий иқтисодий маълумотга эга. 1992 йилда Москва иқтисод-статистика институтини битирган. 1992—2012 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида 3-категория муҳандиси, катта ўқитувчи, доцент, ўқув ишлари бўйича декан муовини, декан, проректор лавозимларида ишлаган.

2012—2016 йилларда Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган. Ўриндошлик асосида ТДИУнинг «Иқтисодиётда ахборот тизимлари» кафедраси профессори лавозимида фаолият кўрсатган.

Бундан олдинроқ, бошқа ишга ўтиши муносабати билан Баходир Бегалов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 7 апрелдаги қарорига мувофиқ, Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилганди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71691 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37281 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21600 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81383 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61962 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1229 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 857 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 784 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 350 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 672 Маданият
Кўпроқ янгиликлар