Apple янги пушти-олтинранг MacBook’ини тақдим қилди

Технология 19 Апрель 2016 580

Apple янгиланган MacBook ноутбукини тақдим қилди. Дастлабки маҳсулотлар пушти-олтинранг бўлади. Бу ҳақда компания пресс-релизида маълум қилинган.

MacBook 12-дьюмли Retina дисплейи билан таъминланган ва унинг ишлаш тезлиги яхшиланган.

Янгиланган MacBook 1,1 ГГц ёки 1,3 ГГц частотали олтинчи авлод Intel Core М икки ядроли процессорлари билан жиҳозланади. Янги процессор туфайли, компания автоном ишлаш вақтини узайтиришга муваффақ бўлди. Ноутбук, шунингдек, 1866 МГц частотали тезкор хотира ва янада тезроқ ишлайдиган флеш-хотирага эга бўлди. 

Унга ўрнатилган Intel HD Graphics 515 график процессори график тезликни 25 фоизга яхшилайди. MacBook’нинг оператив хотираси 8 Гб ни ташкил этади.

Ноутбукнинг оғирлиги - 907 грамм, қалинлиги 13,1 мм. Қурилма 4та рангда ишлаб чиқарилади: олтинранг, кумушранг, "кулранг космос" ва "пушти-олтинранг".

256 Гб хотирали MacBook нархи 106 990 рубль, 512 Гб лиси 129 990 рубль. Қурилмани 19 апрелдан бошлан Apple интернет-дўконларидан харид қилиш мумкин.

Қайд этиш жоизки, 2015 йил давомида Apple 20,38 млн дона компьютер сотди. Улар савдосидан олинган даромад 25,27 млрд доллар атрофидани ташкил этади. 2016 йилда бозор қатнашчиларининг ҳисоб-китобига кўра, Apple компьютерлари савдоси 20 млн дона атрофида бўлади. Бу ҳолат электроника бозоридаги умумий қулаш ва иқтисодий вазиятнинг беқарорлиги билан изоҳланган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51241 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16133 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98413 Ўзбекистон
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 1 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 15 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 53 Спорт
Яна бир давлат Венесуэлага қарши санкциялар киритади
09:53 385 Жаҳон
Барселонадаги теракт ижрочиси деб гумон қилинган шахс полицияга келиб, айбсизлигини айтди
09:50 639 Жаҳон
Каталония ҳукумати уч кунлик мотам эълон қилди
09:42 902 Жаҳон
Атлантика океани жанубида кучли зилзила юз берди
09:40 272 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар