Эфиопиялик югурувчи Ацеде Байса дунёдаги энг қадимий ва нуфузли югуриш мусобақаси бўлмиш Бостон марафонида ғолиб чиқди.

Бу мусобақа илк маротаба 1897 йилда ўтказилган.

Эркаклар орасида Байсанинг ватандоши Леми Берхану Хайле етакчилик қилди.

Енгил атлетика. Бостон марафони. АҚШ
Аёллар
1. Ацеде Байса (Эфиопия) — 2:29.19.
2. Тирфи Цегайе (Эфиопия) — 2:30.03.
3. Жой Чепкируй (Кения) — 2:30.50.
Эркаклар
1. Леми Берхану Хайле (Эфиопия) — 2:12.45.
2. Лелиса Десиса (Эфиопия) — 2:13.32.
3. Йемане Адхане Цегай (Эфиопия) — 2:14.02.