iPhone савдоси 1-чоракда 43,8 фоизга тушиб кетди

Технология 19 Апрель 2016 548

Apple компанияси 2016 йилнинг 1-чорагида 42 млн дона iPhone сотган, бу эса 2015 йилнинг 4-чорагидаги кўрсаткичдан 43,8 фоиз камроқни ташкил қилади. Бу ҳақда TrendForce компанияси тадқиқотига иқтибос келтирган ҳолда Fortune нашри хабар бермоқда.

Шунингдек, 2016 йилнинг 1-чорагида смартфонлар савдоси 2015 йилнинг 1-чорагига нисбатан 12 млн донага камайиб кетган. Ўшанда 55 млн та смартфон сотилганди. TrendForce таҳлилчиларининг таъкидлашича, истеъмолчиларнинг айфонларга қизиқишининг пасайишига қурилмалардаги функционалликнинг сезиларли кенгайтирилиши йўқлиги сабаб бўлган.

Шу тариқа, Apple’нинг смартфонлар бозоридаги улуши аввалги чоракдаги 20,9 фоизга қарши 14,4 фоизни ташкил қилмоқда. Компания бир йил аввал бозорнинг 19,9 фоизини эгаллаган. Таҳлилчиларнинг прогнозларига кўра, компания жорий йилда 213 млн дона смартфон сота олади, бу эса ўтган йилдагига нисбатан 10 фоиз камроқни ташкил қилади.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 9034 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 9220 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9972 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 35451 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51711 Жамият
Пентагон раҳбари Ироққа эълон қилинмаган ташриф билан келди
12:26 216 Жаҳон
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 557 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 548 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 428 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Кўпроқ янгиликлар