Германиянинг «Боруссия» Дортмунд жамоаси яримҳимоячиси Илкай Гундўған Англиянинг «Манчестер Сити» клубига ўтишга яқин турибди.

Daily Mail нашри берган хабарга кўра, инглиз клуби мавсум якунига етгач, 25 ёшли германиялик футболчи учун 23 миллион фунт стерлинг (29 миллион евро) тўлаб беради.

Гундўған учун курашда «Сити» Англиянинг «Арсенал», «Ливерпуль», Испаниянинг «Барселона» ва Италиянинг «Ювентус» жамоаларини ортда қолдириб кетди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ хавбек «шаҳарликлар» билан 5 йиллик шартнома имзолагани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Футболчи «Боруссия» билан амалдаги шартномасини узайтиришни истамаяпти ва агар у жамоада қолса, келгуси йилда эркин агентга айланиши мумкин.