«Марсель» жамоаси расмий сайтида испаниялик мутахассис Мичел бош мураббийлик лавозимидан истеъфога чиқарилгани ҳақида расмий хабар берилди.

Раҳбарият ўтган йилнинг августида жамоага бош мураббий сифатида тайинланган ушбу 53 ёшли мутахассиснинг кўрсатган натижаларидан қониқиш билдирмаган. «Марсель» мавсумда атиги 8та ўйинда ғалаба қозонди ва айни вақтда 15-ўринни эгаллаб турибди.

Жамоа охирги марта уй учрашувидаги ғалабани ўтган йилнинг сентябрида қайд этганди.

Мавсум якунигача жамоани вақтинча мураббий сифатида Мичелнинг ёрдамчиси Франк Пасси бошқаради. Унга эса Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси Базиль Боли ёрдамчилик қилади.

Бундан олдинроқ, ўзаро шартноманинг бир томонлама бузилиши туфайли Мичелга 2,5 млн евро миқдорида товон пули тўланиши ҳақида маълум қилинганди.

«Марсель» 20 апрель куни Франция Кубогининг ярим финалида «Сошо»га қарши ўйин ўтказади.