Америкалик олимлар инсон танасини тўлақонли интернетга улаш тажрибаси "Матрица" фильмидан олинган хаёлот эмас, балки ҳақиқат эканини исботлашди. Гап тананинг гўшт қисми ва қони орқали симсиз тўлқинлар узатилгани ҳақида бормоқда.

АҚШнинг Урбан-Шампейн шаҳридаги Иллинойс Университети тадқиқотчилари инсоннинг симсиз интернетга уланиш звеноси бўлишига имкон берадиган усулни ишлаб чиқишгани ҳақида эълон қилишди.

Тажрибалар мобайнида олимлар чўчқа гўшти орқали ахборот тарқатиш тезлигини сониясига 30 Мбитгача чиқара олган.

Ҳозирги вақтда, инсон танаси ичига ўрнатилган тиббий жиҳозлар 350 кГц радиотўлқинда ишлайди. Сигнал кучи, тана аъзолари ва мускул ҳужайраларида қаршилиги сабаб секинлашади.

"Сигнал кучини сезиларли оширишнинг ҳозирча имкони мавжуд эмас. Қурилманинг қизиб кетиши, тананинг куйишига олиб келиши мумкин", дейилади Корнелль университети кутубхонасида эълон қилинган мақолада.

Тажриба доирасида биологлар, океаностида сифатли ахборот алмашинувига имкон берувчи ултратовушли алоқа қурилмасидан фойдаланишмоқда.

Умуман, инсон танасининг таркиби денгиз сувига ўхшашлиги бу каби қурилмалардан фойдаланишга имкон бермоқда.

Олимларнинг ишонч билдиришларича, уларнинг кашфиёти биринчи галда тиббиёт соҳасида қўл келади.