Англиянинг «Лестер Сити» клуби бош мураббийи Клаудио Раньери Каталониянинг «Барселона» клуби тушиб қолган қийин вазиятдан қандай чиқиб кетиши мумкинлиги борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Албатта, бундай вазиятда биринчи навбатда хотиржамликни сақлаб қолиш керак. Олдин қандай ўй-хаёллар ўтган бўлса, худди шундай руҳда давом этиш лозим. Агар сенда натижа келтирадиган ғоя бўлса, уни яна қўллаш лозим. Агар бу натижа бермаётганини кўрсанг, ўшанда ғояларни ўзгартиришга тўғри келади», — дея Раньерининг сўзларидан иқтибос келтиради Sport.es.