Спаллетти Тотти билан шартнома узайтирилса «Рома»ни тарк этишини билдирди

Спорт 19 Апрель 2016 492

«Рома» бош мураббийи Лучано Спаллетти ва жамоа сардори Франческо Тотти ўртасидаги муносабат кескинлашишда давом этмоқда.

Roma Radio тарқатган маълумотга кўра, Спаллетти клуб раҳбариятига, агар Тотти билан якунига етаётган шартнома узайтирилса, ўзи «Рома»ни тарк этишини маълум қилган.

Аввалроқ, «Аталанта»га қарши ўйиндан (3:3) кейин мураббий ва футболчи ўртасида тортишув юзага келгани ҳақида хабар тарқалганди.

Аммо бу маълумотни Спаллетти ҳам, Тотти ҳам инкор қилди.

Кейинроқ, Тотти MLS лигасига йўл олиши мумкинлиги ҳақида хабар пайдо бўлди.

Кўпроқ янгиликлар