Тошкентдаги кўп қаватли уй-жойларда 900га яқин лифт кабиналари таъмирланди

Ўзбекистон 19 Апрель 2016 840

Тошкент шаҳрида иқтисодиёт тармоқлари, уй-жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларини 2015-2016 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.

Кўп қаватли уй-жойларда қарийб 8,5 минг кириш йўлаклари тўлиқ таъмирдан чиқарилган, йўлакларнинг эскириб қолган эшиклари ўрнига 500та темир эшиклар ўрнатилиб, 3 мингдан ортиқ йўлаклар кодли қулфлар билан таъминланган.

Шунингдек, 900га яқин лифт кабиналари жорий таъмирланиб, салкам 5,5 мингта кўп қаватли уйларнинг ертўлалари тартибга келтирилган. 256та болалар ва спорт майдончалари қурилган ҳамда мавжуд майдончалар қайта таъмирланган. Бу ҳақда "Тошкент оқшоми" газетасига асосланиб, Uz24 сайти хабар берди.

Ижтимоий соҳа объектларидан 12та мактаб, 5та Меҳрибонлик уйи ва интернатлар мукаммал таъмирдан, 274та мактаб, 13та Меҳрибонлик уйлари ва интернатлар, 412та мактабгача таълим муассасалари ва 64та касалхона жорий таъмирдан чиқарилган.

Мавсумда кўп қаватли уй-жойлардаги иссиқлик тизимлари тўлиқ ишлашини таъминлаш мақсадида режа асосида 8728та бинонинг иссиқлик тизимлари босим остида ювилган. Табиий газ, ичимлик суви, электр энергияси етказиб берувчи тизимларда, трансформатор пунктлари ҳамда иссиқлик энергиясини етказиб берувчи қозонхоналарда таъмирлаш ишлари олиб борилган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27480 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14502 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55659 Жамият
«Барселона» энди Ди Марияни сотиб олишга ҳаракат қилади
23:50 / 22.08.2017 4 Спорт
Порошенко Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилишини таклиф қилмоқчи
23:48 / 22.08.2017 18 Жаҳон
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 / 22.08.2017 80 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 / 22.08.2017 1057 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 / 22.08.2017 810 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 / 22.08.2017 619 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 / 22.08.2017 2070 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар