Тотти MLS лигасига йўл олиши мумкин

Спорт 19 Апрель 2016 457

«Рома» жамоаси ҳужумчиси Франческо Тотти ўз футболчилик фаолиятини MLS чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда TMW хабар тарқатган.

Манбанинг ёзишича, ушбу 39-ёшли италиялик футболчига «Нью-Йорк Космос» жамоасидан қизиқиш мавжуд. Қайд этилишича, бу жамоа вакиллари римликлар раҳбарияти билан алоқага чиққан.

Бу жамоада ўз вақтида Пеле, Беккенбауэр ва Рауль каби футболчилар фаолиятининг сўнгги қисмини ўтказишганди.

Римликлар жамоаси Тотти билан шартномани узайтирмасликка қарор қилган. Америкаликлар эса футболчига 4 ой учун 500 минг доллар маош тўлашмоқчи.

Бундан олдинроқ, римликлар жамоаси бош мураббийи Лучано Спаллетти ва Тотти ўртасида кийим алмаштириш хонасида муштлашув рўй бергани ҳақида айтилган, аммо кейинроқ мураббий бу хабарни инкор қилганди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4782 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5654 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21123 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49948 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5799 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3693 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 6166 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3241 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 5096 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4759 Технология
Кўпроқ янгиликлар