19 апрель куни Германия Кубогининг ярим финалида «Бавария» ва «Вердер» клублари ўртасида учрашув ўтказилди.

Ўйиннинг 30-дақиқасида Томас Мюллер ҳисобни очган бўлса, 71-дақиқага келиб яна германиялик ҳужумчининг ўзи 11 мертлик нуқтадан Видвальдни иккинчи бор ранжитишга муваффақ бўлди.

Ўйинда шу ҳисоб сақланиб қолди ва мюнхенликлар финалга йўл олишди.

«Бавария» энди ярим финалнинг иккинчи жуфтлиги, «Боруссия» ва «Герта» тўқнашувида устун келган жамоа билан финалда учрашади.

«Бавария» мамлакат тарихида бу турнирда ғолиб чиқиш бўйича рекордчи жамоа ҳисобланади - 17 марта.

Германия Кубоги. 1/2 финал

Бавария – Вердер 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 30 Мюллер, 2:0 – 71, пенальти Мюллер.
Бавария – Нойер, Лам, Бернат (Бенатия, 58), Алаба, Гетце (Алькантара, 60), Хаби Алонсо, Рибери, Мартинес, Коман (Видаль, 67), Мюллер, Левандовски.
Вердер – Видвальд, Вестергор, Штернберг, Гебре Селасси, Джилободжи, Юнузович, Ятабаре (Озтунали, 74), Бартельс, Фритц (Кляйнхайслер, 83), Гриллич, Писарро (Уджа, 73).
Огоҳлантириш: Фритц (24).