Куба инқилоби етакчиси Фидель Кастро Куба коммунистик партияси қурултойи ёпилишида ўзининг ўлими яқинлашаётганидан огоҳлантирди, деб хабар бермоқда The Independent нашри.

"Яқинда мен 90 ёшга тўламан. Яқинда мен ҳамма каби бўламан. Барча ҳам поёнига етади", деб айтди комманданте.

Кастро унинг қурултойдаги нутқи партия қурултойлари залидаги охиргиси бўлиши мумкинлиги, бироқ Куба коммунизми ғояси "агар бор куч ва ўз қадрини билиш ҳисси билан ишланса, унда инсонга зарур бўлган барча моддий ва маданий бойликларни ишлаб чиқариш мумкинлиги" исботи бўлиб қолишига ишончи комиллигини айтди.

Аввалроқ Кастро Ерга хавф солаётган хатарлар ҳақида огоҳлантиргани маълум қилинганди.

Коммандантенинг укаси Раул Кастро партиядошларига раҳбарлик лавозимларини 70 ёшгача озод қилишни таклиф қилганди.