Маълум бўлишича, тез орада денгиз ва океанларнинг сув юзасида робот-илонлар пайдо бўла бошлайди ва инсонлар унинг чинакам тирик мавжудот ёки илонсифат сунъий меҳнат маҳсули эканлигини ажратолмай қолишади. Норвегиянинг Statoil ва Kongsberg Maritime компаниялари Норвегия университетининг табиий ва техник фанлар қошидаги Eelume фирмаси билан ҳамкорликда яратган янгиликлари ҳақида эълон қилишди. Улар биргаликда илон-роботлар эксплуатациясини ишга туширишни режалаштиришди. Лойиҳа муаллифларининг қайд этишича, робот-илонлар мунтазам давом этувчи оддий ишларни бажаришга мўлжалланган.

Роботлар ўз қобилияти, мослашувчанлиги ва ҳажми билан кириш қийин бўлган жойларга ҳам осонгина кира олади. Шу тарзда, робот ер ости иншоотларини ўрнатиш ва таъмирлашга масъул бўлган инсонлар ҳамда мураккаб, қимматбаҳо машиналар ўрнини боса олиши мумкин.