Швециялик Йон Арвид Росенгрен Аргентинанинг Мендос шаҳридаги танловда энг яхши сомелье (винолар бўйича мутахассис) деб тан олинди. Бу ҳақида La Nacion нашри хабар берди.

31 ёшли Росенгреннинг иқрор бўлишича, ғалаба у учун кутилмаган бўлди, чунки финал осон кечмаган. Финалда у Франция ва Ирландиядан келган рақибларидан ўзиб кетди, Аргентина вакили тўртинчи ўринни эгаллади.

Умумий ҳисобда танловга 58 мамлакатдан жами 60 нафар сомелье келган.

Росенгрен 2010 ва 2011 йилларда Швециянинг, 2013 йилда эса Европанинг энг яхши сомельеси деб тан олинган.