А серия. «Ювентус» «Лацио»ни йирик ҳисобда енгди ва бошқа натижалар

Спорт 21 Апрель 2016 527

20 апрель куни Италия А сериясининг 34-турида яна 7та учрашув ўтказилди. Бир кун олдин «Наполи» ўз майдонида «Болонья»ни 6:0 ҳисобида таслим этганди.

20 апрель оқшомида эса Римнинг «Рома» жамоаси Туриннинг «Торино» жамоасини қабул қилиб, Тоттининг голлари эвазига иродали ғалабани қўлга киритган бўлса, Туриннинг бошқа жамоаси «Ювентус» Римнинг иккинчи жамоаси «Лацио»ни йирик ҳисобда таслим қилди. Бу Симоне Индзаги бошқарувидаги «Лацио»нинг биринчи мағлубияти бўлди.

Эндиликда «Ювентус» олдиндаги 4та турдан фақатгина биттасини ўз фойдасига ҳал қилса ҳам, муддатидан олдин чемпионликни нишонлайди ва бу жамоанинг кетма-кет бешинчи бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритиши бўлади.

Бу турда шунингдек, «Интер» ва «Фиорентина» жамоалари ўз ўйинларида мағлубиятга учради.

«Милан» — «Карпи» учрашуви бугун бўлиб ўтади.

34-турдан кейин «Ювентус» 82, «Наполи» 73, «Рома» 68, «Интер» 61, «Фиорентина» 59 очкога эга.

Италия А серияси
34-тур беллашуви
20 апрель, чоршанба

«Ювентус» — «Лацио» 3:0
Голлар: Марио Манжукич, 39 (1:0). Пауло Дибала, 52-пен (2:0). Пауло Дибала, 64 (3:0).
Ювентус – Буффон, Бардзальи, Бонуччи, Ругани, Лихтштайнер, Хедира (Стураро, 70), Эрнанес, Погба (Асамоа, 82), Алекс Сандро, Дибала (Дзадза, 75), Манжукич.
Лацио – Маркетти, Габаррон, Худт, Хентилетти, Лулич, Онази, Биглия (Катальди, 77), Пароло (Милинкович-Савич, 46), Фелипе Андерсон (Баста, 53), Жоржевич, Кейта.
Огоҳлантиришлар: Габаррон (41), Лулич (52), Стураро (75).
Четлатиш: Габаррон (48).

«Сассуоло» — «Сампдория» 0:0
Ноаниқ пенальти: Доменико Беррарди, 89 (Сас).
Четлатиш: Андреа Раноккья, 27 (Сам).

«Женоа» — «Интер» 1:0
Гол: Себастьян де Майо, 77 (1:0).

«Кьево» — «Фрозиноне» 5:1
Голлар: Даниэль Чиофани, 5 (0:1). Флоро Флорес, 36 (1:1). Сержио Пеллисе, 47-пен (2:1). Никола Ригони, 58 (3:1). Жаннеро Сардо, 60 (4:1). Сержио Пеллисе, 80 (5:1).

«Палермо» — «Аталанта» 2:2
Голлар: Франки Васкес, 2-пен (1:0). Марко Боррелльо, 11-пен (1:1). Габриэль Палетта, 55 (1:2). Аляж Струна, 76 (2:2).
Четлатиш: Роберто Витиелло, 90 (П).

«Рома» — «Торино» 3:2
Голлар: Андреа Белотти, 35-пен (0:1). Константинос Манолас, 66 (1:1). Хосеф Мартинес, 80 (1:2). Франческо Тотти, 87 (2:2). Франческо Тотти, 89-пен (3:2).

«Удинезе» — «Фиорентина» 2:1
Голлар: Дуван Сапата, 2 (1:0). Мауро Сарате, 24 (1:1). Сириль Теро, 53 (2:1).

«Эмполи» — «Верона» 1:0
Гол: Массимо Маккароне, 51 (1:0).
Четлатиш: Федерио Вивиани, 90 (В).

19 апрель
«Наполи» — «Болонья» 6:0
Голлар: Маноло Габбьядини, 10 (1:0). Маноло Габбьядини, 35-пен (2:0). Дрис Мертенс, 58 (3:0). Дрис Мертенс, 80 (4:0). Дрис Мертенс, 88 (5:0). Давид Лопес, 90 (6:0).

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 19271 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48787 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 22457 Ўзбекистон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1153 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар