JerryRigEverything лақабли блогер янги Xiaomi Mi5 телефони мустаҳкамлик даражасини синаб кўрди. Текширув суратга олинган видео блогернинг расмий каналида маълум қилинди.

Тажрибачи йигит бир неча анъанавий синовлар ўтказди – тирналишларга, олов ва эгилувчанликка чидамлилиги синаб кўрилди.

Маълум бўлишича, телефоннинг экрани юқори ҳароратга ва канцелярия пичоқчасига ҳам чидамсиз бўлиб чиқди. Яна блогер қўлининг ўзида телефонни бўлиб ташлади, бу эса телефоннинг жисмоний таъсирларга жуда яхши ҳимояланмагани қайд этилган.