Буюк Британия парламенти 20 апрель куни Сурия ва Ироқдаги маҳаллий ва диний озчиликка нисбатан ИШИД террористик гуруҳини бир овоздан геноцид (империализм ва фашизмнинг ирқий, миллий ёки диний авж билан аҳолининг бирор тоифасини қиришга қаратилган сиёсати) деб тан олди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Ушбу ташаббусни олға сурган Консерватив партия депутати Фиона Брюснинг фикрига кўра, агар тегишли тартиб ва мазмунда мурожаат этилмаса, Халқаро жиноий суд геноцидни белгилаш бўйича қарор чиқаришга қодир эмас.

“Айнан шунинг учун ушбу таклифни қўллаб-қувватлаш жуда муҳим. Геноцидни тан олиш асосий қадамдир”, - деди у.