Ford автокомпанияси Tesla Model X машинасини айни шу моделнинг янгисига тўланадиган пулдан 1,5 марта кўп тўлаб харид қилган, деб хабар қилади Bloomberg агентлиги.

Ford Tesla модели учун 199,95 минг доллар (солиқлар билан бирга 210 минг долларга яқин) тўлаган. Бу машинанинг янгиси компанияга 55 минг доллар арзонга айланиши мумкин эди.

Агентликнинг аниқлашича, Ford харид қилган машина Founders Series намунаси бўлиб, ундан 100тача ишлаб чиқарилган. Tesla бу сериядаги машиналарни, ўз раҳбарияти, компаниянинг яқин дўстлари, жумладан, Google асосчиси Сергей Брин ва бошқа энг яқин мижозлари учун ишлаб чиқарган.

Ford сотиб олган машинанинг биринчи эгаси эса, калифорниялик 71 ёшли тадбиркор бўлган. У электрокроссоверни Tesla’га 11 нафар янги мижоз келтирганига ҳадя сифатида қабул қилиб олгани ҳамон, Corporate Auto of Auburn Hills компаниясига сотиб юборган.
Ҳозирги вақтда, Tesla Model X Founders Edition кроссовери хизматидан Lincoln (Ford таркибига киради) бош дизайнери Дэвид Вудхауз фойдаланмоқда.