Ҳужжатларни сохталаштиргани туфайли Mitsubishi акцияларининг нархи кескин тушиб кетди

Жаҳон 21 Апрель 2016 411

Mitsubishi Motors автомобил ишлаб чиқарувчисининг бозордаги нархлари учдан бир қисмга арзонлаб кетди. Бунга компания алоқадор бўлган автомобиль ёқилғи сарфи билан боғлиқ маълумотларни сохталаштириш низолари сабаб бўлди. Бу ҳақда BBC News хабар бермоқда.

20 апрель куни концерн акциялари 15 фоизга, 21 апрель куни эса яна 20 фоизга арзонлашган.

Mitsubishi қимматбаҳо қоғозлари савдоси акциялар сони 583 иен (5,34 доллар)га арзонлагач тўхтатиб қўйилди. Бироз олдинроқ эса нарх 864 иендан 733 иенга тушиб қолди.

20 апрель куни Mitsubishi Motors раҳбарияти Япония транспорт вазирлигига автоконцерн ихчам автомобиллар синовида олинган маълумотларни сохталаштирганлигини тан олиб мурожаат қилди. Авто ишлаб чиқарувчининг таҳлили бўйича 625 автомобиль синовида қоидабузарликка йўл қўйилган.

Кўпроқ янгиликлар