Англия профессионал футболчилар ассоциацияси ўтказилган сўровномага кўра тузилган мавсум рамзий терма жамоасини эълон қилди.

Унга кўра, Давид Де Хеа («Манчестер Юнайтед») мавсумнинг энг яхши дарвозабони деб тан олинган.

Бу терма жамоанинг ҳимоя чизиғи эса Дэнни Роуз, Тоби Алдервейрелд (иккиси – «Тоттенҳэм»), Уэс Морган («Лестер»), Эктор Бельерин («Арсенал») каби футболчилардан тузилган.

Нголо Канте, Риёд Маҳрез (иккиси – «Лестер»), Деле Алли («Тоттенҳэм»), Димитри Пайе («Вест Ҳэм») ярим ҳимоя чизиғини ташкил этган.

Таркибда икки ҳужумчи Жейми Варди («Лестер») ва Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм») ўрин олган.

Сўровнома АПЛ жамоалари футболчилари ўртасида ўтказилган.