Римнинг «Рома» клуби бош мураббийи Лучано Спаллетти Италия терма жамоаси бош мураббийлигига жалб қилиниши мумкин. Бу ҳақда Il Messaggero нашри хабар тарқатди.

Римдаги нашрнинг таъкидлашича, Италия футбол федерацияси Евро-2016 мусобақасидан кейин термани тарк этадиган Антонио Конте ўрнига айнан Спаллеттини таклиф этишни кўзлаб турибди. Федерация раҳбарияти мазкур ғояни қўллаб-қувватламоқда.

Спаллеттининг «Рома» билан амалдаги шартномаси 2017 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган, аммо мураббий жамоада Франческо Тотти билан келиб чиққан муаммо туфайли олдинроқ ўз лавозимидан кетиши мумкин.