Microsoft компанияси Xbox 360 ўйин приставкаларини ишлаб чиқаришни тўхтатмоқчи, деб айтилмоқда компаниянинг янгиликлар порталида.  

Таъкидланишича, компания ишлаб чиқарилган приставкаларни сотишни тўхтатмоқчи эмас ва унинг эгаларига турли контентни олиш, тармоқ хизмати орқали ўйинларни юклаш каби барча хизматларни тақдим қилишни давом эттирмоқчи.

Приставкалар ишлаб чиқарилиши тўхтатилишининг аниқ санаси ҳозирча маълум эмас.