2016 йил 20 апрелида Ўзбекистон банклар ассоциациясида банк хизматлари, технологиялари ва ускуналарига бағишланган "BANKEXPO 2016" IX анъанавий республика кўргазмасида фаол иштирок этган тижорат банкларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мукофотлаш маросимида, Марказий банк раиси биринчи ўринбосари С. Ходжаев ва бош вазир ўринбосари И. Баситханова, савдо-саноат палатаси раҳбари А. Шайхов, Ўзбекистон банклари Ассоциацияси бош директори С. Абдуллаев иштирок этди.

Унда, "Ўзсаноатқурилишбанк" эришган натижалар эътироф этилиб, унинг айниқса етакчи халқаро молия ташкилотлари ва хорижий тижорат банклари кредитларини фаол жалб этиш соҳасидаги юксак натижаларига юқори баҳо берилган. Шу муносабат билан, "Ўзсаноатқурилишбанк"и йилнинг «Хорижий кредитларни жалб этиш бўйича энг яхши банк»и деб топилди ва анжуман ғолиблари орасида биринчилардан бўлди.