Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев, "Болалар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонунни имзолади. Унда педофилларга нисбатан кимёвий кастрация шаклида кескин жазо чораси қўллашга рухсат берилади. Бу ҳақда мамлакат президенти расмий саҳифасида эълон қилинган.

Янги қонун, республика норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, хусусан жиноят, маъмурий ҳуқуқбузарликлар, шунингдек, "Халқ саломатлиги ва соғлиқни сақлаш тизими" кодексларига бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритади. Уларга кўра, болаларга жинсий тажовуз ёки зўрлаш жиноятларини содир этган педофилларга жазо тариқасида мажбурий равишда тиббий-кимёвий кастрация амалиётини ўтказиш мумкин бўлади.

Киритилган тузатишларга мувофиқ, ҳуқуқий ҳимояга муҳтож бўлган болалар ҳақида маълумотларни тақдим этиш муддати ва тартибига риоя этмаганлик учун жавобгарлик ҳам кучайтирилган.