Венесуэла парламенти президентлик ваколати муддатини 6 йилдан 4 йилга тушириш учун овоз берди

Жаҳон 21 Апрель 2016 479

Венесуэла парламенти (Миллий ассамблея) 20 апрель куни конституцион ислоҳот ҳақидаги қонун лойиҳасини бир ўқишда маъқуллади.

Бу ташаббус мамлакатда президентлик ваколати муддатини 6 йилдан 4 йилга туширишни ҳамда бир шахснинг чекланмаган муддатга сайланиш имкониятини чеклашни назарда тутади.

Боливариан республика парламентида айни вақтда президент Николас Мадуронинг мухолифлари бўлган Демократик бирлик блоки вакиллари мутлақ кўпчиликни ташкил этади.

"Венесуэлада кенг кўламли сиёсий ва иқтисодий инқироз давом этмоқда. Кема кўп жойларга сузиб борди. Энди биз венесуэлаликларни мавжуд вазиятдан олиб чиқишимиз керак", дея мухолифат вакили, қонун лойиҳаси муаллифи Луис Эмилио Рондоннинг сўзларини келтиради Notimex агентлиги.

2009 йилда ўтказилган референдумлар натижасида мамлакат конституциясига ўзгартиришлар киритилган, президент, мэрлар ва губернаторларнинг 2 мартадан ортиқ лавозимга сайланиши ва тайинланиши борасидаги чеклов олиб ташланганди. Энди парламентдагилар фақат бир марталик муддат ҳақида таклиф қилишмоқда.

2015 йилнинг декабрида ўтказилган парламент сайловларида Венесуэланинг мухолифат кучлари парламентдаги жами 167 та жойдан 109 тасига эга бўлди. Бу кейинги 17 йил ичида чавистлар (марҳум диктатор Уго Чавес тарафдорлари) мағлубияти бўлди.

Январда Венесуэлада ҳукуматнинг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи тармоқлари ўртасидаги низолар юзага келди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28842 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64948 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8154 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125455 Жамият
Бекободнинг 2035 йилгача мўлжалланган  бош режаси: Шаҳар қандай кўринишда бўлади?
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 730 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 1087 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Кўпроқ янгиликлар