Volkswagen компанияси рестайлинг қилинган Amarok моделининг биринчи хомаки суратларини чоп этди. Компания бу янгиланган моделни "премиал пикап" деб атади. Янги машина ташқи ва ички томондан бир қатор ўзгаришлар олади.

Суратларга кўра, "Амарок" модернизацияланган олди ва орқа бамперлар, кўриниши бироз ўзгартирилган радиатор панжараси, бош ёруғлик фараси ва орқа чироқлар билан жиҳозланади.

Машина салонида ўзгача асбоблар панели ва мультимедиа мажмуасининг сенсор дисплейи пайдо бўлади.

Янгиланган Volkswagen Amarok савдолари 2016 йилнинг иккинчи ярмидан бошланади.