"Антонов" янги двигатель ўрнатилган Ан-178 самолёти синовини намойиш этди

Технология 22 Апрель 2016 629

Украинада иккита янги русумдаги Д-436-148ФМ двигатели ўрнатилган "Антонов" Ан-178 юк транспорт самолёти навбатдаги синов парвозини амалга оширди. Ушбу воқеа тасвирланган видеолавҳалар корхонанинг Facebook’даги саҳифасига жойлаштирилган, деб хабар қилмоқда "5 канал" телеканали.

Очиқ манбаларга кўра, Д-436-148ФМ двигателини, "Мотор Сич" ОАЖ "Ивченко-Прогресс" давлат корхонаси билан ҳамкорликда Ан-178 юк самолёти учун махсус ишлаб чиқарган. Унинг тортиш кучи двигателнинг барча, айниқса, парвоз тартибида кучайтирилган, газ эмиссияси кўрсаткичлари яхшиланган. Мотор шовқинини камайтириш мақсадида, самарали товуш ютувчи конструкциялар қўлланилган.

2015 йил 9 декабрида "Прогресс" конструкторлик бюроси бош конструктори Федор Муравченко шарафига номланган Д-436-148ФМ двигателининг биринчи сертификатланган синови амалга оширилган эди. 2016 йил 5 февралида Ан-178 юк самолётининг биринчи прототипи синов парвозига кўтарилган, 27 дақиқали муваффақиятли учишдан сўнг ерга қўнган эди.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 39104 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44458 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6474 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17985 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашди
ASUS ZenFone 4 ва Zenfone 4 Pro флагманини намойиш этди
АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо жангининг 5 жиҳати
Барселонадаги терактга алоқадорликда гумонланган яна бир шахс қўлга олинди
15:20 345 Жаҳон
Иноятов: Сўнгги 5-6 йил ичида мактаблар пахта теримига умуман жалб этилмаган
Африканинг энг бой кишиси «Арсенал»ни харид қилмоқчи
15:10 1108 Спорт
Кўпроқ янгиликлар