Apple симсиз қулоқчинлар технологиясини патенлаштиришга ариза берди

Жаҳон 22 Апрель 2016 497

Apple симсиз алоқадан симли алоқага ўтиб, мусиқани тўхтовсиз янграшига имкон берувчи қулоқчинлар технологияси учун АҚШ патентлар идорасига ариза берди. Ариза 2014 йилнинг 17 октябрида топширилган бўлиб, бироқ идора сайтида мазкур янгилик 21 апрель куни чоп этилди. Бу ҳақда AppleInsider нашри хабар беради.

Ҳужжатда Apple вакиллари қайд этишича, шахсий электрон қурилмаларнинг сони ортиб боргани сайин қулоқчинларга бўлган талаб ҳам ошди: улардан нафақат мусиқаларни тинглашда, балки шахсий суҳбатларнинг сирли қолишини сақлашда ҳам фойдаланишмоқда. Бироқ, қулоқчинлар барча ҳолатларда ҳам керак бўлавермайди. Компания таъкидлашича, баъзан улар муаммолар ҳам келтириб чиқаради – айнан қандай муаммолар эканлиги қайд этилмаган.

Патент таърифида ёзилишича, Apple айфон билан биргаликда янги турдаги қулоқчинларни яратиш истиқболларини ўрганиб чиқмоқда. Бундай қулоқчинлар симли ва симсиз уланиш ўртасида узлуксиз фойдаланишни таъминлаб беради.

Намуна сифатида қуйидагича қурилма тавсия этилмоқда: қулоқчинда динамик, процессор, аккумулятор ва симсиз уланувчи датчик. Уларга қулоқчинларни зарядлашга ва мусиқаларни симсиз тинглашга ёрдам берувчи кабель уланади. Бундан ташқари, овоз буферизация кўмагида кабелни исталган вақтда ўчириш мумкин ва янграётган мусиқа узилиб қолмайди.

3,5-миллиметрли аудиожек орқали бир вақтнинг ўзида қулоқчинларни зарядлаш ва улардан мусиқа тинглаш мумкин эмас. Агар Apple шундай тизимдан фойдаланмоқчи бўлса, у ҳолда бир вақтнинг ўзида овоз узатиш ва электр таъминотини кўтара оладиган Lightning портини ишга тушириш мумкин.

Шунингдек, патентда ёзилган таърифлар iPhone 7да 3,5-миллиметрли қулоқчинлар порти бўлмаслиги ва янги симсиз Beats қурилмасининг пайдо бўлиши ҳақидаги миш-мишларга мос келмоқда. Бироқ аризаларнинг тақдим этилиши яқин орада бундай маҳсулотлар яратилишини англатмайди. 2015 йилда Apple югурган пайт қулоқдан тушиб қолмайдиган қулоқчилар учун патент олган эди, аммо ҳанузгача улар тақдим этилмади.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 50756 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16062 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98154 Ўзбекистон
Яна бир давлат Венесуэлага қарши санкциялар киритади
09:53 16 Жаҳон
Барселонадаги теракт ижрочиси деб гумон қилинган шахс полицияга келиб, айбсизлигини айтди
09:50 41 Жаҳон
Жоан Роулинг: Трампнинг Шарлотсвилл ҳақидаги сўзлари Яқин Шарқни бирлаштирди
09:47 46 Жаҳон
Каталония ҳукумати уч кунлик мотам эълон қилди
09:42 537 Жаҳон
Атлантика океани жанубида кучли зилзила юз берди
09:40 143 Жаҳон
Хитой клуби трибуна ўриндиқларини тилла рангга бўягач, кетма-кет 5 учрашувда ғалаба қозонди
09:36 274 Спорт
Ўзбекистон ва Қозоғистон Мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик режаси тасдиқланди 
Кўпроқ янгиликлар