АҚШнинг НАТОдаги доимий вакили Дуглас Льютнинг маълум қилишича, альянс яқин йиллар ичида Россиянинг беқарорлиги туфайли ўз фаолиятини кенгайтирмоқчи эмас.

"Амалий кўз билан қарайдиган бўлсак, мен НАТОнинг яқин орада, яқин бир неча йилларда, балки яқин ўн йилда ўз фаолиятини кенгайтириши учун кўп сабаб кўрмаяпман", деган у.

Унинг қайд этишича, Россия стратегик жиҳатдан муҳим ўринга эга. У Украина ёки Грузиянинг альянс таркибига қабул қилиниши имкониятлари бўйича ютуқларга эришиш эҳтимоли деярли йўқлигини маълум қилган.

Бундан олдинроқ, АҚШ президенти Барак Обама АҚШ ва Буюк Британия НАТОни молиялаштиришда давом этиши ҳақида айтганди.