Англиянинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Арсен Венгер АПЛ доирасидаги «Вест Бромвич»га қарши учрашув (2:0) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Барселонадаги ўйинга қадар ҳам жамоамиз ўйин даражаси жуда яхши эди. Афсуски, биз керак бўлмаган пайтларда жуда муҳим очколарни бой бердик. Ютишимиз керак бўлган иккита учрашувда дуранг қайд этдик.

Биз учун ғалаба қозониш жуда муҳим эди, чунки биз имкон борича яхши ўйнашга ва иложи борича юқорироқ ўринни эгаллашни истаймиз. Ҳозирда бизда вазият шунақаки, кучли учликнинг қандай кўриниш олиши фақат ўзимизга боғлиқ. Аммо биз кўпроғини хоҳлаймиз ва бунинг учун охиригача кураш олиб борамиз.

Учрашувга жиддий ёндашгандик. Ҳаммаси яхши ўтди. Ачинарлиси биз кўпроқ гол ура олмадик. Назаримда, Санчес тезкор ва ўзига бўлган ўта юқори ишонч билан қайтган кўринади.

Мухлисларнинг норозилиги? Биз бунга руҳий жиҳатдан тайёр эдик. Аммо тезкор гол киритишимиз бизга яхшигина кўмак берди. Нима сабабдан бунча бўш ўриндиқлар борлиги сабабини билмайман. Бу барибир пайшанба куннинг кечаси эди. Бунга қандайдир изоҳ бериш осон эмас. Мен яхшиси футболни муҳокама қиламан», – дея таъкидлади Венгер.