«Барселона» мухлисаси Роналдунинг навбатдаги маъшуқаси экани тахмин қилинди

Спорт 22 Апрель 2016 687

Мексикалик учувчи қиз Алеҳандра Манрикес «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг навбатдаги маъшуқаси бўлиши мумкин. Бу ҳақда Goal хабар тарқатган.

Алеҳандра Манрикес ўзининг instagram саҳифасига Криштиану Роналду билан дўстона тушилган суратини жойлаштирган. Бунга қадар Алеҳандра Роналду билан самалёт бортида тушилган суратни ҳам намойиш қилганди.

Алеҳандра Манрикеснинг саҳифасида у Каталониянинг «Барселона» клубига ишқибозлик қилиши кўриниб туради. Унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида «Барселона» жамоаси либосида тушган бир қатор суратлари бор бўлиб, улар орасида Месси қўлга киритган «Олтин тўп»лар ёнидан уюштирилган репортажни ҳам кўриш мумкин.

Унинг инстаграмда ники Babywingz бўлиб, унинг ўқувчилари сони 30 мингдан ортиқ.

Кўпроқ янгиликлар