Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси мухлислари ашаддий рақиб «Бавария» сафига ўтиб кетиши ҳақида хабарлар тарқалган Матс Ҳуммельсни жамоада олиб қолишни исташмоқда.

Жамоанинг Black Forest 09 номли фан клуби футболчини жамоа ўзгартирмасликка чақириб, ўзига хос кампания ўтказди.

«Биз барчамиз шуни истаймизки бизнинг Матс «Боруссия» билан шартномани узайтирсин. Қадрли Матс, бизда қол, сендан шуни сўраймиз.

«Боруссия»да қол, сен шу ерда жамоа афсонасига айланишинг мумкин. Клуб, мухлислар, стадион, барча сени ардоқлайди», – дейилади мухлисларнинг футболчига мурожаатида.

Бундан олдинроқ, футболчининг унинг собиқ жамоаси «Бавария» қайтариб олмоқчи экани ҳақида хабар берилганди.

Футболчининг «Боруссия» билан шартномаси 2016 йилнинг охирига қадар тузилган.