2016 йилнинг 1-чорагида Tennis Integrity Unit томонидан 48та теннис матчи олдиндан келишиб олинган деган шубҳа уйғотди. Бу ҳақида Халқаро теннис федерацияси (ITF) президенти Дэвид Ҳэггери Insidethegames нашрига маълум қилган.

2016 йилнинг январь ойидан то март ойининг охиригача бўлган муддатда бутун дунё бўйлаб ўтказилган 25 минг матч кўриб чиқилди. Ҳэггери бундай кўрсаткич инқирозий эмаслигини таъкидлади.

"Спортнинг барча турлари коррупция таҳдиди остидадир, - деди ITF раҳбари. - Бу 48та шубҳали матч дегани".

Январь ойида Британиянинг "Би-би-си" радиоэшиттириш корпорацияси жаҳон теннис элитаси ўйинчилари охирги ўн йил давомида келишилган ўйинларга алоқадорликда гумон қилинаётганини хабар қилганди.

Ҳужжатлар Россия, Италия шимоли ва Сицилияда келишилган матчлар ўтказилгани натижасида бир неча юз минг фунт стерлинг ишлаб олинганлигидан далолат бермоқда. Улардан учтаси Уимблдон турнирида бўлиб ўтган. Кузатув 2007 йил ноябридаги россиялик Николай Давиденко ва аргентиналик Мартин Вассало Аргуэльо ўртасидаги матчда ставкаларнинг шубҳали тикилганлигини ўрганиб чиқди. Кузатув натижаларига кўра икки спортчи ҳам ҳеч қандай қоидабузарликка йўл қўймаган, юқори тоифали теннисчилар ва азарт ўйинчилар орасидаги тафовут кенгайтирилган ҳолатда ўрганиб чиқилган.

Бу йилги Австралия очиқ чемпионатида дунёдаги энг катта Pinnacle Sports букмекерлар идораси турнирнинг аралаш разряддаги биринчи доираси Лара Аррубаррена/Давид Марреро (Испания) - Андреа Главачкова/Лукаш Кубот (Чехия/Польша) ўйинини шубҳа остига олган. Бу учрашув одатдагидан кўпроқ ставкалар оқимини жалб қилди. Деярли барча ставкалар Главачкова ва Куботга қўйилган ва улар 6:0, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонишган. Компания ўйин бошланишига тахминан 13 соат қолганида ставкалар қабул қилишни тўхтатган ва ўз гумонлари тўғрисида Австралия полициясига маълум қилган.