Пекинда ШҲТ МККнинг навбатдаги мажлиси ўтказилди

Ўзбекистон 22 Апрель 2016 789

2016 йилнинг 19-21 апрель кунлари Пекин шаҳрида (Хитой) Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг (МКК) навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги доирасидаги асосий тадбирларга тайёргарлик жараёни кўриб чиқилди.

Учрашув давомида Тошкент шаҳрида ўтказиш режалаштирилган ШҲТга аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгаши, Ташқи ишлар вазирлари кенгаши, Маданият вазирлари йиғилиши, Ишбилармонлар кенгаши бошқаруви, Банклараро бирлашма кенгаши йиғилишларининг кун тартиби ва якуний ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон томони 13-14 апрель куни бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг ўн биринчи учрашуви якунлари тўғрисида маълумот берди.

Кўпроқ янгиликлар