Руминия қарзлари туфайли “Евровидение”да иштирок этишдан маҳрум этилди. Бу ҳақда мусиқий танлови сайтида маълум қилинди.

Маълум қилинишича, ушбу мамлакат вакили Овидиу Антон иккинчи яримфиналда иштирок эта олмайди, чунки Руминия телевидение корпорацияси (TVR) лойиҳа ташкилотчиларидан 16 миллион Швейцария франки (тахминан 14,5 миллион евро) қарздор.

TVR “Евровидение”да қатнаша олмасликдан ташқари Европа теле-радиолар иттифоқи хизматилари, жумладан Eurovision News ва Sports News Exchanges’дан ҳам мосуво бўлади.

Мусиқа танловининг иккинчи ярим финали 12 майга мўлжалланган. Қолган чиқишларнинг тартиби ўзгармаган.

“Евровидение”нинг расми CD’си муомалага чиқарилган, унда руминиялик иштирокчининг қўшиғи ҳам бор. Артистнинг ҳурмати учун бу композиция юклаб олиш имкони сақланиб қолади.