Сатурн шаклидаги сузувчи келажак уйи намойиш этилди

Технология 22 Апрель 2016 753

Италиянинг мини яхталар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Jet Capsule компанияси ушбу келажак авлод кемасини барпо этди. Сузувчи қурилма, ташқи кўринишидан фазовий жисм, аниқроғи Сатурн сайёрасига ўхшаб кетади.

UFO (Unidentified Floating Object-номаълум сузувчи объект) деб номланган икки қаватли кема диаметри 12.5 метрни ташкил этади. Унинг палубасида яшил майдонча ва югуриш йўлакчаси ҳам мавжуд.

Денгиз сувини чучуклаштирувчи қурилма, гидро- ва шамол генераторлари, қуёш батареялари ёрдамида ишловчи гидроабразив электр двигатель ва кеманинг сокин ҳаракати мижоз эътиборини тортиши айтилмоқда.

Унинг максимал тезлиги соатига 6.5 км.ни ташкил этади. Ҳар бир яримсфера мустаҳкам шишатоласидан ясалган. Унинг тепа қаватида меҳмонхона ва ошхона, шунингдек, кема бошқарув тизими жойлашган.

Унинг сувости қисмида, томоша ромлари билан жиҳозланган ётоқхона, ҳожатхона мавжуд. Кема ичи буюртмачи хоҳиш-истагига кўра жиҳозланади.

Айни вақтда, компания, кеманинг илк намунасини ишлаб чиқиш учун сармоядорларни қидирмоқда. Тайёр кема нархи 800 000 доллар бўлиши тахмин қилинмоқда.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47652 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7749 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18886 Ўзбекистон
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:13 715 Жаҳон
Россиянинг собиқ президенти Ельцин юрган лимузин сотувга қўйилди
19:07 1334 Жамият
Трамп ижтимоий тармоқдан кетса, Twitter 2 миллиард доллар зарар кўради
18:55 822 Жаҳон
Франция чемпионати ўйинлари бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланади
18:50 758 Спорт
Кўпроқ янгиликлар