Мадриднинг «Реал» клуби ҳимочиси Серхио Рамос Каталониянинг «Барселона» клубига ҳар доим мағлубият тилашини яшириб ўтирмади. Бу жамоа «қаймоқранглилар» учун энг принципиал рақиб бўлиб келмоқда.

«Албатта, «Барселона»нинг ҳар битта мағлубиятидан хурсанд бўламан. Уларга қанчалик ёмон бўлса, «Реал» учун бу шунчалик яхши бўлади. «Барселона» устидан қозонган охирги ғалабамиз улар учун жуда катта руҳий зарба бўлди», — дея Рамоснинг сўзларидан иқтибос келтиради Cadena Cope.

Унга агар «Барселона» либосида майдонга тушганингизда нима бўларди, дея берилган саволга Рамос: «Балки менда битта қизил карточка камроқ бўларди», дея жавоб қайтарган.