АҚШ президенти лавозимига номзод, миллиардер Дональд Трамп 20 долларлик қоғоз пулда АҚШ президенти Эндрю Жексоннинг сурати ўрнига АҚШда қулдорликка қарши курашган афроамерикалик аёл Гарриет Тамбеннинг сурати тасвирланишига қарши чиқмоқда.

Бундан аввал АҚШ молия вазирлиги 5, 10 ва 20 долларлик қоғоз пуллар ўзгаришини маълум қилганди. 20 долларлик қоғоз пулда 19-асрда қулларнинг озод этилиши ҳаракатининг атоқли арбоби бўлган Гарриет Табмен сурати тасвирланиши маълум қилинганди.

Трамп АҚШнинг 7-президенти Жексонни ҳимоя қилишга қарор қилди. У бундай қилиш қўполлик бўлиши ва бу таклифни камчиликни хафа қилмаслик истаги деб атаганди.

Трамп бунинг ўрнига Тамбеннинг суратини ҳозирда бошқа бир президент – Томас Жефферсон сурати тасвирланган 2 долларликда тасвирлашни таклиф қилмоқда.
2 долларлик қоғоз пул муомалада 20 долларликдан камроқ учрайди.