Хитойликлар "Марсианин" фильми АҚШнинг коинот соҳасидаги ҳамкорлик қилиш истагини англатишини айтишди

Жаҳон 22 Апрель 2016 532

Хитойда Ҳолливуднинг "Марсианин" ("Марслик") фильмини АҚШнинг ХХР билан коинот соҳасида ҳамкорлик қилиш нияти борлигига ишораси сифатида қабул қилишди. Бу ҳақида Reuters маълум қилади. 

Бугунги кунда NASA'га хавфсизлик юзасидан ХХР билан ҳамкорлик қилиш ман қилинган.
Сюй Дачжэ Пекиннинг коинотни ўзлаштириш режалари янада аниқлашиб бормоқда. У "Марслик" филмининг Марс сайёрасида фавқулодда вазиятлардаги қутқарув операциясида Хитой ва АҚШнинг ҳамкорлиги тўғрисидалигини таъкидлади ва бу "америкалик ҳамкасбларимиз биз билан ҳамкорлик қилишга катта умид боғлаётганларини билдиради".

Шунингдек, Сюй Дачжэ ҳозирги кунда бундай ҳамкорлик учун тўсиқлар мавжудлигини афсус билан айтди.

2016 йил Ридли Скотнинг бош ролда Мэтт Дэймон чиққан "Марслик" фильми "Энг яхши комедия" йўналишида "Олтин глобус"ни қўлга киритди.

Кўпроқ янгиликлар