Домодедоводаги аэропорт омборхонасидан "Боинг-737" лайнерининг двигатели ўғирлаб кетилди

Жаҳон 23 Апрель 2016 364

Домодедово аэропорти ҳудудидан номаълум шахслар у ерда сақланаётган "Боинг-737" лайнерининг авиацион двигателини ўғирлаб кетишди.

«Трансфин-М» лизинг компанияси прокуратурага Домодедово аэропортидан "Боинг-737" лайнерининг двигатели ўғирлаб кетилгани тўғрисидаги хат билан мурожаат қилган. Номаълум шахслар у ердан 75 миллион рубль қийматга ва икки тоннадан ортиқ оғирликка эга қурилмани олиб чиқиб кетишган.

Берилган маълумотларга кўра, Домодедовода текширув ишлари амалга оширилмоқда, двигателнинг ўғирланиши билан боғлиқ ҳолат ва далиллар ўрганилмоқда.

"Боинг-737" самолётларида CFM56 туркумига кирувчи турбовентиляторли авиадвигателлар ишлатилади. Улар CFM International консорциуми томонидан ишлаб чиқарилади.

Бундан ташқари, бу типдаги двигателлар Airbus A320 ва A340 авиалайнерлари, шунингдек АҚШнинг ВВС самолётларининг баъзилари, хусусан KC-135R ёнилғи қуювчи самолётларга ҳам ўрнатилади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14939 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56042 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 680 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 670 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2477 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 671 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 661 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 898 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар