БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида иқлим бўйича Париж келишуви имзоланиши маросими бўлиб ўтди. Маросимда АҚШ вакили сифатида АҚШ Давлат котиби Жон Керри иштирок этди. Керри маросимга бир ўзи эмас, балки қиз набираси билан келди. 

Сиёсатчи набирасини қўлида ушлаганча, ҳужжатни имзолади. Бу орада унинг ҳамкасблари телефонларини олиб бу ёқимли лаҳзани суратга олишга тушиб кетдилар.

Керрининг набираси олқишлар ва БМТ бош котиби Пан Ги Муннинг табригини олди.