Boeing йўловчи самолёти техник нуқсонлар сабабли Хитойнинг Чунцин шаҳри аэропортига қўнди, деб ёзмоқда South China Morning Post газетаси.

Маълумотларга кўра, самолёт Ҳонконгдан Лондонга парвозни амалга ошираётган бўлган. Унинг ерга фавқулодда қўнишига двигателдаги мой ҳажми кўрсаткичи хавфсизлик жиҳатидан энг қуйи даражага тушиб кетгани сабаб бўлган.

Самолёт аэропортга қўниш вақтида шошилинч ёрдам хизматлари шай ҳолатга келтирилган. Унинг бортидаги 248 нафар йўловчи жабрланмаган.