«Манчестер Сити» жамоаси бош мураббийи Мануэль Пеллегрини «Реал» қарши ЕЧЛ ярим финалидаги тўқнашув ҳақида фикр билдираркан, ўзининг мадридликлар жамоасидаги фаолияти ҳақида тўхталиб ўтди.

«Менинг «Реал»даги фаолиятим энг оғриқли дамлар эди. Жамоа тайёр эмасди, бир қанча муаммоларни бартараф этиш ва жамоани қайтадан шакллантириш зарур эди.

Лекин бу жамоада мавсум бошланмасиданоқ, мавсумлар оралиғидаги танаффус вақтидаёқ мураббийни истеъфога чиқариш ҳақида ўйлай бошлашади. Бизда ўшанда кўп ҳужумчилар бор эди, лекин уларни тўп билан таъминлаши керак бўлган ярим ҳимоячилар тақчил эди. Бундай жамоа билан ЕЧЛ ғолиблиги учун курашиб бўлмасди.

Мен ҳам ишдан кетишим ҳақида «Алькоркон»дан учралган мағлубиятдан кейин ёки ЕЧЛни тарк этишдан кейин эмас, августдаёқ, ҳали мавсум бошланмасиданоқ ўйлай бошлагандим. Менда жамоа раҳбарияти билан ҳеч қандай муносабат бўлмаган», – дейди Пеллегрини.