22 апрель куни АҚШнинг Оҳайо штатидаги Пайк округи ҳудудидаги хонадонлардан бирида оила аъзоларидан 8 кишини отиб ташлаган шахс озодликда қолмоқда ва у аҳоли учун катта хавф туғдиради. Бу ҳақда маҳаллий ҳукумат расмий вакили маълум қилган.

"Бу қотилликни содир этган шахс уйдан топилган жасадлар орасида эмас. У озодликда ва у яна жиноят содир этиши мумкин", деган штат прокурори WLWT радиостанцияси эфири орқали.

"Биз уни фаоллик билан қидиришда давом этмоқдамиз. У қуролланган ва жуда хавфли", деган Огайодаги Пайк округи шерифи Чарльз Ридер. У бу қотиллик ёлланма қотил томонидан содир этилгани эҳтимолини истисно этмаган.

Fox News телеканали маълумотига кўра, қурбонлар орасида 16 ёшли ўсмир бор. Жасадлар штат жанубидаги Пиблс шаҳри яқинида жойлашган 4та ёнма-ён уйда аниқланган. Бу уйларда 1 ойлик, 1,5 ёшли ва 3 ёшли 3 гўдак тирик ҳолда топилган.

Бундан олдинроқ, дастлабки хабарларда Оҳайода номаълум шахс 1 оиланинг 7 аъзосини отиб ташлагани айтилганди.