Ўзбекистон вакиллари WSB чорак финалининг илк баҳсида россиялик боксчилар терма жамоасини мағлуб этди

Спорт 23 Апрель 2016 573

22 апрель куни Россиянинг Ульяновск шаҳридаги «Волга-Спорт-Арена» муз саройида Бутунжаҳон бокс серияси (WSB)нинг VI мавсум чорак финалида дастлабки баҳсида Ўзбекистоннинг Uzbek Tigers боксчилари Россиянинг Russian Boxing Team жамоасига қарши жанг ўтказди. Чорак финалининг биринчи кунида Ўзбекистон вакиллари россиялик рақибларидан 3:2 ҳисобида устун келишди.

Учрашувнинг илк жангида (49 кггача вазн тоифаси) Ҳасанбой Дўсматов Батор Сагалуевдан кучлироқ эканини исботлади. — 50:45, 50:44, 50:45. 56 кггача тоифада рингга чиққан боксчи Муроджон Аҳмадалиев рақиби Абдулҳаким Батировнни — 49:46, 49:46, 49:46 ҳисобида мағлуб этди. Анвар Турапов (64кг) Авак Узлян устидан — 50:45, 49:46, 50:45 кўринишида ғалаба қозонди.

Куннинг қолган икки жангида Россия вакиллари ҳам рақибларини доғда қолдиришнинг уддасидан чиқишди. Александр Агафонов 75 килограммгача бўлган вазн тоифасида Бектемир Мелиқўзиевдан кучли эканини исботлади. — 50:45, 50:45, 50:45. Илья Квасников (91кггача вазн тоифаси) Рустам Тўлагановни — 47:47, 47:47, 48:46 ҳисобида мағлуб этди.

Ўзбекистоннинг Uzbek Tigers жамоаси гуруҳ босқичида D гуруҳида иккинчи ўринни олган эди.

Бутунжаҳон бокс сериясида бокс жамоалари учта Осиё, Европа ва Америка минтақалари бўйича ўзаро глобал мусобақалашади. Ҳар бир жамоага 5 нафардан боксчи киради ва улар бош ниқоби ва майкаларсиз рингга чиқишади.

Бугун, 23 апрель куни жамоалар ўртасидаги чорак финалдан ўрин олган иккинчи баҳслар бўлиб ўтади. Унда қуйидаги боксчилар жанг ўтказади.

Жанглар Тошкент вақти билан 20:00 да бошланиши режалаштирилган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17662 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48071 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21996 Ўзбекистон
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 1659 Жамият
Қозоғистонлик теннисчи мураббийига: «Аҳмоқона илжайишинг билан кўзимдан йўқол»
20:20 2864 Спорт
Трамп махфий хизмат иш ҳақи фондининг бир йиллик пулини сарфлаб бўлди
20:05 1518 Жаҳон
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 1826 Жамият
Каталония полицияси худкуш камари бўлган кишини отиб ташлади
20:01 1746 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар