Ироқ пойтахти Бағдодда иккита теракт содир этилди. Терактлар оқибатида умумий ҳисобда 12 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Биринчи теракт шаҳарнинг шимолида, хавфсизлик хизмати назорат-ўтказиш пунктида миналаштирилган автомобиль портлатилган. Бунинг оқибатида 10 киши ҳалок бўлди.  

Пойтахтнинг жанубида ҳарбийлар колоннаси ёнида миналаштирилган автомобиль портлатилиши оқибатида яна 2 киши ҳалок бўлди.

Полициянинг таъкидлашича, қурбонлар сони янада кўпайиши мумкин.

Айни вақтда ушбу терактлар учун ҳеч қайси гуруҳ жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.