“Челси” ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас Англия чемпионатининг 35-тур доирасида “Борнмут” билан кечган ўйинда (4:1) учта голли узатма берди. 28 ёшли футболчи АПЛдаги голли узатмалари сонини 95 тага етказди.

У бу билан АПЛ тарихда голли узатмалар қилган футболчилар рўйхатининг учинчи поғонасига кўтарилиб олди. Унинг кейинги ўринларда Уэйн Руни ва Деннис Бергкамп (иккаласида ҳам 94 та голли узатма) бормоқда. Фабрегасдан олдинги ўринларни эса Фрэнк Лэмпард (102) ва Райан Гиггз (162) эгаллаган.